"Челси" бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг захира дарвозабони Кепа Аррисабалага билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
“Кепанинг келажаги унинг нима қилмоқчи эканлигига боғлиқ. Биламан, Кепа ҳозирги ҳолатдан мамнун эмас ва у майдонда кўпроқ тушишга лойиқ. У ишончли биринчи рақам бўлишга қодир" - деди Тухель матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ёзида Кепа Аррисабалага "Челси"дан "Реал"га кетган Тибо Куртуа ўрнини эгаллаган эди. Испаниялик футболчи ҳамон футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон ҳисобланади. Унинг нархи 4 йил аввал 80 миллион евро эди.