Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

«Реал» Ла лига мавсумини дуранг билан якунланди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигасининг сўнгги, 38-туридан ўрин олган ўйинда «Реал» 20 май, жума «Бетис» билан куч синашди.

«Сантьяго Бернабеу»да ўтган беллашувда жамоалар муроса йўлини танлади. Иккала томоннинг ҳар қанча уринишларига қарамай дарвозалар дахлсиз қолди.

Шу тариқа, «Реал» Испания Ла Лигасининг 2021/22 йилги мавсумини дуранг натижа билан якунлади. Муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилган «қироллик клуби» 86 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Иккинчи ўриндаги «Барселона»нинг ҳисобида 73 очко мавжуд. Каталонлар 38-турдаги ўйинини 22 май санасида ўтказади.

Қайд этиш керак, мазкур баҳсда илк марта бир ўйинда икки марта чемпионлик йўлаги ташкил этилди. «Бетис» Ла Лига ғолиблигини қўлга киритган «Реал»га, «Реал» эса мамлакат кубогига эга чиққан «Бетис»га махсус йўлакча ташкил қилиб берди.

Ла лига, 38-тур
20 май, жума
«Реал» – «Бетис» 0:0
«Реал»: Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Менди (Марсело, 70), Модрич (Себальос, 70), Кроос (Вальверде, 46), Каземиро (Камавинга, 46), Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Иско, 70).
«Бетис»: Руй Сильва, Сабали, Бартра, Песселя, Морено, Гуардадо (Вильям Карвалью, 63), Каналес (Телё, 86), Родригес, Хуанми (Иглесиас, 73), Виллиан Жозе (Родри, 63), Фекир (Хоакин, 74).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:20, 21.05.2022.
Ўқилди: 1791 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.