Озарбойжон кубоги доирасидан ўрин олган финал учрашуви Боку дербисига айланди. Мамлакат чемпионлигини қўлга киритган "Нефтчи" клуби бу мавсумда "олтин дубл" қайд эта олишмади.
Аввалига Коке, кейин эса Жуниор томонидан киритилган голлар "Боку" ғалаба келтирди ва улар кубок эгасига айланишди.
Учрашувда ҳамюртимиз Баҳодир Насимов 65-дақиқадан бошлаб майдонга чиқарилди. 25 дақиқа мобайнида ҳаракат қилган футболчи икки марта дарвоза томон зарба беришга муваффақ бўлди. Биринчисида бош билан берилган зарба ноаниқ кетган бўлса, иккинчи зарбани қайтаришда "Боку" посбони ишончли ҳаракат қилди.
Озарбойжон Кубоги
ФИНАЛ
НЕФТЧИ – БОКУ 0:2 (0:2)
Голлар: Коке (8), Жуниор (27)
Боку. «Далға-Арена». 4000 томошабин.
НЕФТЧИ: Саша Стаменкович, Раиль Меликов, Денис Круз, Игор Митрески, Славчо Георгиевски (Джавид Имамвердиев, 46), Флавинью, Руслан Абишов, Руслан Амиржанов, Миргусейн Сеидов (БАҲОДИР НАСИМОВ, 65), Фарид Гулиев (Жавид Гусейнов, 59), Рашад Абдуллаев.
БОКУ: Агил Мамедов, Денис Ивановс, Ибрахим Каргбо, Дейвидас Чеснаускис, Жуниор, Жамшид Магеррамов, Эльшад Манафов, Ненад Ковачевич, Уинстон Паркс (Нурлан Новрузов, 53), Александр Шолич (Новруз Мамедов, 90+1), Коке (Эльвин Мамедов, 86).
Четлатиш: Денис Круз.