Эквадорнинг “Эмелек” клуби уругвайлик ҳужумчи Луис Суаресни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ 35 ёшли футболчи Жанубий Америкага ўтишни истамади.
Суарес маҳаллий чемпионат унинг даражасига тўғри келмайди, деб ҳисоблади. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Луис учун энг эҳтимолий вариантлардан бири "Интер Майами" бўлиб, у ерда Суарес аргентиналик Лионель Месси билан бирлашиши мумкин. Бу ҳақда бир кун аввал хабар қилинган эди.
Суарес айни дамда Мадриднинг “Атлетико” клубида ўйнамоқда. Унинг “матрасчилар” билан шартномаси шу ёзда тугайди.