Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

АПЛда кечаётган кескин жанг ёхуд чемпионлик тақдири ҳал бўлдими?

Баҳо:
+ | -

Якшанба оқшомида Англия Премьер-лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шу сабаб, бугун биз турнир жадвалидаги ҳолатга ва чемпионатнинг охирги туридаги асосий интригаларга тўхталиб ўтамиз.

Одатдагидек, биз аввало регламентни кўриб чиқамиз. Агар очколар тенг келиб қолган тақдирда жамоалар жадвалда қандай жойлашишади? Премьер лигада биринчи ўринда тўплар фарқига қаратилади. Мабодо улар тенг келса, кейин умумий киритилган голлар сонига ҳисобга олинади. Демак, барчаси тушунарли, энди эса асосий интригаларга тўхталамиз.

Чемпионлик учун кураш

“Манчестер Сити” – “Астон Вилла”

“Ливерпуль” – “Вулверхэмтоп”

Англия чемпиони номи сўнгги турда аниқланади. “Манчестер Сити” “Ливерпуль”дан бир очко олдинда ва чемпионликни ўзиники қилишга жуда яқин турибди. Вазият шундайки, мерсисайдликлар чемпион бўлишлари учун, аввало, “Вулверхэмптон”ни мағлуб этишлари ва "шаҳарликлар"нинг мағлубиятга учрашига умид қилишлари керак. Агар, "Ливерпуль" эртанги ўйинда дуранг ўйнаган тақдирда, Хосеп Гвардиола шогирдларининг “Астон Вилла”дан йирик ҳисобдаги мағлубиятга учрашини кутишларига тўғри келади. Бу эса деярли имкони йўқ нарса. Демак, чемпион бўлиш ёки уни қўшқўллаб “Ливерпуль”га топшириш – “Сити”нинг ўз қўлида.

ЕЧЛнинг сўнгги йўлланмаси учун кечаётган кескин баҳс

“Норвич” – “Тоттенхэм”

“Арсенал” – “Эвертон”

“Челси” тўплар нисбатига кўра учинчи ўринда бормоқда. Томас Тухель жамоаси тўртинчи ўринга фақат назарий жиҳатдан тушишиб кетиши мумкин, аммо амалда бунинг амалга ошиши жуда ҳам қийин. Премьер-лигада Чемпионлар лигасининг сўнгги, тўртинчи йўлланмаси учун кураш "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида кечмоқда. Тўплар фарқига назар ташлайдиган бўлсак, “шпорлар” сўнгги турда “Норвич”га ютқазмаслигининг ўзи кифоя қилади. Агар, “канонирлар” ЕЧЛга чиқишни исташса, 38-турда “Эвертон” устидан ғалаба қозониши, ҳамда ҳамшаҳарининг мағлубиятини кутишлари талаб этилади.

 

Европа лигаси учун кураш

“Кристал Пэлас” – “Манчестер Юнайтед”

“Брайтон” – “Вест Хэм”

Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун “Тоттенхэм” ва “Арсенал” ўртасидаги курашда мағлуб бўлган жамоа Европа лигасига йўл олади. Охирги турда “Манчестер Юнайтед” ва “Вест Хэм” кўҳна қитъанинг клублар ўртасида иккинчи ўринда турадиган турнир йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боради. АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаган клуб Конференциялар лигасида иштирок этади. "Вест Хэм" олтинчи ўринни эгаллаш учун "Брайтон"ни мағлуб этиши ва "Манчестер Юнайтед"нинг сафарда кечадиган "Кристал Пэлас"га қарши ўйинида очко йўқотишини кутиши керак. Агарда, манкунианликлар дуранг ўйнаса ва “болғачилар” ғалаба қозонган тақдирда, Лондон клуби Европа лигаси йўлланмасига эга чиқади. Сабаби, “Вест Хэм”да тўплар фарқи “қизил иблислар”никига қараганда яхшироқ.

Элитада жон сақлаб қолиш учун кураш

“Бёрнли” – “Ньюкасл”

“Брентфорд” – “Лидс”

Якшанба куни "Уотфорд" ва "Норвич" Премьер-лига билан расман хайрлашади. Чемпионшипга тушиб кетадиган 3-жамоа номи эртага аниқланади. Бу "Бёрнли" ёки "Лидс" клубларидан бири бўлади. Ҳозир ҳар икки жамоа ҳисобида ҳам 35 очко бор, аммо “Бёрнли”да киритилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ яхшироқ. Шу тариқа, сўнгги турда “Лидс” элитада жон сақлаб қолиши учун “Бёрнли”ни очко йўқотишига умид қилиши ва сафарда “Брентфорд” устидан ғалаба қозониши талаб қилинади.

 

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:07, 21.05.2022.
Ўқилди: 4462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.