Ҳужумчи Анхель Ди Мария "ПСЖ"ни тарк этиши ва "Ювентус" билан шартнома имзоланиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
“Ақл бовар қилмайдиган етти мавсум, унутилмас йил. Энг муҳими, улар менга берган мулойимликдир. Мухлислар менга Чемпионлар лигаси доирасидаги "Боруссия"га қарши ўйиндан сўнг худди шундай кайфият беришди. Бу менинг бу ерда яхши ишлар қилганимдан далолат беради. Бу қарсаклар менга катта бахт келтиради.
"Ювентус" билан келишиб олаганмисиз? Йўқ, мен хотиржамман. Ўзим ва оилам учун нима яхшироқ эканини кўраман ва шунга қараб қарор қабул қиламан", - деди Ди Мария.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи "ПСЖ"га 2015 йилда келиб қўшилган эди. Ўшандан бери у барча мусобақаларда 294 та ўйинда 93 та гол урди ва 119 та голли узатмани амалга оширди.