Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликлар клуби билан шартномани узайтириши ҳақида гапирди.
Мбаппе ўзини қулай ҳис қилаётган "ПСЖ"да қолиш ажойиб эканини айтди. Ҳужумчи Париж клубига совринлар ютишда ёрдам беришда давом этишини таъкидлади. Килиан кейинги мавсумда ПСЖ билан биргаликда бунданда катта муваффақиятларга эришишга ҳаракат қилишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе парижликлар жамоаси билан шартномани узайтиришга қарор қилди.