Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Франция клублари еврокубокларнинг финалларида қандай натижа қайд этишган?

Баҳо:
+ | -

Франция клублари азалдан Европа майдонларида муносиб рақобатлашиши билан ажралиб туради. Ҳар ҳолда, мамлакат жамоалари тарихда 13 марта еврокубоклар финалига чиққан. Бу қитъа рейтингининг 5-ўрнида тилга олинадиган лига учун чакки натижа эмас. Бироқ шуниси борки, францияликлар ҳозирга қадар Европа саҳнасида атиги 2 марта ғалаба нашидасини суришган, холос.

Лига 1 ҳозир ҳам Европанинг кучли 5та чемпионати қаторида. Бироқ Франция ҳисобида еврокубоклардаги ғалабалар сони дейлик, рейтинг бўйича пастда турадиган Нидерландия, Бельгия ва Португалияникидан кам. Бунинг сабаби - омадсиз финаллар кўплиги.

Франция футболига 2та еврокубокни «Марсель» ва «ПСЖ» тақдим этган. Марселликлар 1993 йили «Милан»ни енгиш асносида асосий евротурнирда зафар қучишган. Париж клуби эса шундан 3 йил ўтиб, Кубок эгалари кубоги финалида Авс­триянинг «Рапид» жамоасини енгганди. Янги асрга қарасак, Лига 1 вакиллари 4 марта ҳал қилувчи ўйинга чиқишди, бироқ натижа йўқ. Жумладан, «Монако» ва «ПСЖ» ЧЛ финалида омадсизликка учради. Янги асрда кузатилган яна 2та мағлубиятли финал эса «Марсель» зиммасида, фақат иккинчи даражали турнирда.

Франция клубларининг еврокубоклар тарихидаги финаллари

ЧК|ЧЛда

«Рейсм» - 2та (1956 ва 1959 йиллар) - ҳар иккисида «Реал»дан мағлубият

«Сент-Этьен» (1976 йил) - «Бавария»дан мағлубият

«Марсель» (1991 ва 1993 йиллар) - «Црвена Звезда»дан мағлубият, «Милан» устидан ғалаба

«Монако» (2004 йил) - «Порту»дан мағлубият

«ПСЖ» (2020) - «Бавария»дан мағлубият

КЭК ва УЕФА|ЕЛда

«Бастия» (1978 йил) - ПСВдан мағлубият

«Монако» (1992 йил) - «Вердер»дан мағлубият

«ПСЖ» (1996 йил*) - «Рапид» устидан ғалаба

«Бордо» (1996 йил*) - «Бавария»дан мағлубият

«ПСЖ» (1997 йил) - «Барселона»дан мағлубият

«Марсель» (1999 йил) - «Парма»дан мағлубият

«Марсель» (2004 йил) - «Валенсия»дан мағлубият

«Марсель» (2018 йил) - «Атлетико»дан мағлубият

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 16:20, 22.05.2022.
Ўқилди: 1915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.