Кириш Регистрация

"Ювентус" Кулибали учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Tuttosport.

Манбага кўра, сенегаллик футболчини жамоага олиб келиш ташаббускори туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳисобланади. Бироқ, "Наполи" клуби Кулибали билан хайрлашмоқчи эмас.

Олдинроқ 30 ёшли ҳимоячи "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кулибали “Наполи”да 2014 йилдан буён тўп суради. Жорий мавсумда футболчи неаполликлар сафида 34 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:46, 23.05.2022.
Ўқилди: 1259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.