"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛда "Манчестер Сити" ва "Ливерпул"нинг устунлигини йўқотиши мумкинлигини айтди.
«Айни дамда мен Гвардиола ва Клоппга қойил қоламан. Уларнинг жамоалари ажойиб футбол намойиш этишади. Лекин ҳар бир давр тугайди ва мен улар билан учрашишни интиқлик билан кутаман. Ишончим комилки, барча Премьер-лига клублари ҳам буни хоҳлайди. Уларнинг ҳукмронлиги пешқадам бўлиб турганда тугаши мумкинми? Мен шундай деб ўйлайман" - деди Тен Хаг Sky Sports билан суҳбатда.
АПЛнинг жорий мавсуми якунида “Манчестер Сити” Англия чемпионига айланди.