Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бахтиёр Ашурматов: «Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик»

Баҳо:
+ | -

Жиззахда ўтган “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”  учрашувидан кейинги матбуот анжуманида  меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
 
“Сўғдиёна”нинг кучини қайси жиҳатларда эканини билардик. Футболчиларимизга ҳам таъкидлагандик, уларнинг биринчи кучи стандарт вазиятлар, иккинчиси тажовузкор футбол кўрсатишади, якка курашлардаги кўп вазиятларда ғолиб чиқишади ва охиригача курашади. Афсуски, биз айтган жиҳатларда ютқаздик. Шоҳруз Норхонов стандарт вазиятларда жуда хавфли эканини айтгандик. Бироқ бурчак зарбасидан кейин уни “йўқотиб” қўйдик ва гол ўтказдик. Бу гол ўйинда туб бурилиш ясади. Иккинчи голда биз марказда якка курашда ютқаздик ва рақиб гол урди. Шундан кейин таваккал қилишга мажбур бўлдик ва учта ҳужумчи билан ўйнадик. “Сўғдиёна” учун бўшлиқлар пайдо бўлди. Натижада улар бундан фойдаланди. Биринчи бўлим билан иккинчи бўлим ўртасида катта фарқ бўлди. Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик. “Сўғдиёна” жамоаси эса иккинчи бўлимда ҳар томонлама кучлилигини кўрсатди. Мезбонларни табриклаймиз. Шунча йўл босиб жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимиз етиб келишганди. Ҳамма нарсани тушунишим мумкин, айтайлик, футболда ютқазиш ёки рақиб жамоа омадлироқ чиқиши ва имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Лекин футболчилар жонини бериб ўйнамагани, якка курашларда соғлигини ўйлаб курашмаганларни тушунмайман. Мана шундай курашмайдиган ўйинчилар кейинги ўйинлардан захирада қолади. Ҳозир қайсидир футболчиларни айбламоқчи эмасман. Аммо биз якка курашларда ютқаздик. Таркибимизда танлаш имконияти кўп эмасди, бор имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бироқ 3:0 ҳисобидаги мағлубият жуда оғриқли. Айб биз мураббийлар штабида, айбни ўз бўйнимизга оламиз. Уч кундан кейин яна ўйин ва тайёргарлик кўришимиз керак", — деди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 22:54, 24.05.2022.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.