Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико

Бензема ҳамма жойда. Ла Лиганинг якунланган мавсумдаги энг яхшилари

Баҳо:
+ | -

 

Испания Ла Лигасининг навбатдаги мавсуми ўз ниҳоясига етди. Шу сабабли, Примьеронинг энг яхшиларини таништириб ўтсак.

Тўпурар: Карим Бензема (Реал Мадрид) - 27 гол

Энг яхши гол+пас: Карим Бензема (“Реал Мадрид”) – 39 очко (27+12)

Карим Бенземанинг буюклиги бу мавсумда тўлиқ намоён бўлмоқда. "Реал Мадрид"нинг энг яхши футболчиси? Шубҳасиз. Ла Лигадаги энг яхши футболчи? Бошқа вариантни топишингиз даргумон.

Голлар борасида эса энг яқин таъқибчи "Сельта"дан Яго Аспас бўлиб, унда 18 та гол бор. Аммо гол+пас тизимида Винисиус Жуниор иккинчи поғонани эгаллади.

21 ёшли бразилиялик ҳам кучли мавсумни ўтказди ва бу мавсумда у ҳақиқий етакчи сифатида шаклланди. Келгуси мавсумда Винисиус мухлислар Килиан Мбаппе билан музокаралардаги фиаскони эслаб қолмаслиги учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилади.

Энг яхши ассистент: Усмон Дембеле (“Барселона”) – 13 голли узатма

Мавсум бошланишидан олдин Усмон Дембеле ва “Барселона” ўртасидаги муносабатлар бутунлай бузилиб кетгандек эди. Аммо Хави бўйсунмайдиган футболчи фаолиятини қайта тиклади. Февраль ойининг охиридан апрель ойининг ўрталарига қадар Дембеле битта гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Бензема ҳисобида 12та Алба («Барселона»), Парехо («Вильярреал») ва Муняин («Атлетик») 10тадан голли узатма бор.

Ғалаба келтирган голлар: Карим Бензема (Реал Мадрид) - 8 гол

Бенземанинг таъсири билан ҳаммаси аниқ. Аспас (“Сельта”), Хуанми (“Бетис”), Депай (“Барселона”) ва Винисиус (“Реал”) олтитадан ҳал қилувчи гол уришди. Аспас бир вақтнинг ўзида жамоани чиндан ҳам тортиб олди. Унинг 18 та голи жами голларнинг 41,9 фоизини ташкил қилади.

Энг муҳим тўпурар: Энес Унал (Хетафе) - Жамоа голларининг 48,5 фоизини урган.

"Хетафе"ни қутқариш Энес Унал номи билан аталган. Туркиялик ҳужумчи жамоасининг 33 та голидан 16 тасини киритган. Яна битта голли узатма ҳам амалга оширган.

Айтганча, яна бир бор Бенземанинг буюклиги ҳақида: у “Реал Мадрид”нинг умумий голларига қўшган ҳиссаси 33,8% фоизни ташкил этади.

Суперсуб: Ламела (“Севилья”), Фалькао (“Райо Валекано”), Корреа (“Атлетико Мадрид”), Мир (“Севилья”) – заҳирага тушганидан кейин 4 тадан гол

Мавсумнинг энг яхши “сеҳрли тайоқчаси” - Эрик Ламела. 10 марта заҳирадан ўйинга қўшилди ва тўртта гол урди. Биринчи даврада 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган Радамель Фалькао учун мавсум бошланишигина ёрқин бўлди.

Гарчи умумий самарадорликни оладиган бўлсак, Суперсуб-2022/2023 - "Атлетико"дан Матеус Кунья. У 21 марта захирадан майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Энг яхши дарвозабон: Алекс Ремиро (“Реал Соседад”) – 35 та ўйин 19 таси “қуруқ” (54,3%).

“Реал Сосьедад” Европа лигасига йўлланма олди ва бу натижада дарвозабон Алекс Ремиронинг ҳиссаси катта. У клубга 2019 йилда (“Атлетик”дан) эркин агент сифатида қўшилди ва йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Испания терма жамоасига чақирув олиш вақти келди.

Тибо Куртуа ҳам яхши мавсум ўтказди - 36 учрашувда 16 таси “қуруқ” (44,4%).

"Темир одамлар": Облак (“Атлетико Мадрид”), Ледесма (“Кадис”) ва Дитуро (“Сельта”) - 38 та ўйиннинг барчасини ўтказган.

Бутун мавсумни алмаштиришларсиз ўтказган энг яхши футболчилар анъанага кўра дарвозабонлардир. “Хетафе” футболчиси Давид Сория жароҳат олиб, беш дақиқагина вақтни ўтказиб юборганлиги сабаб бу рўйхатдан жой ола билмади.

Энг ёш футболчи: Гави («Барселона») - майдонга 17 ёшу 24 кунлигида тушган.

Гави - мавсумнинг кашфиётиҳисобланади. 17 ёшли болакай Ла Лигада 29 август куни "Хетафе" билан ўйинда (2:1) дебют қилди. Гарчи унинг клуб расмий сайтида профили ҳам йўқ эди. Натижада, у мавсум давомида 34 та ўйин ўтказди (2326 дақиқа), иккита гол ва олтита голли узатма амалга оширди.

Энг кекса ўйинчи: Хоакин (“Бетис”) - майдонга 40 ёш, 9 ой ва 29 кунлигида тушган.

Хоакин ўз фаолиятида ҳамма нарсани кўрган, аммо 40 ёшида у "Сантяго Бернабеу"да сўнгги 15 дақиқа ўйнашга тайёр. Айнан 20 май куни "Реал Мадрид" билан ўйинда "Бетис"нинг мега фахрийси ўзини мавсум тарихига ёзди.

Яна икки нафар 40 ёшдан ошган йигитларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Дарвозабон Диего Лопес "Эспаньол" таркибида мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушди. Сўнгги турда "Гранада" билан ўйинда у 40 ёшу 6 ой 19 кунлигида майдонга тушди. Қизиғи, Хорхе Молина (аниқ 40 ёшу 1 ой) ўша учрашувда майдонга тушган. Айнан Молина энг муҳим пенальтини амалга ошира олмади, бунинг эвазига “Гранада” элитада қолиши мумкин эди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 00:52, 25.05.2022.
Ўқилди: 3104 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.