"Лидс" АПЛнинг сўнгги 38-турида "Брентфорд"ни мағлуб этганидан кейингина (2:1) Англия Премьер-лигасида қолди.
90Min нашри хабарига кўра, клуб икки етакчининг тез орада жамоани тарк этишига ҳозирлик кўрмоқда. Гап марказий ярим ҳимоячи Калвин Филлипс ва вингер Рафинья ҳақида кетмоқда.
Аввалроқ, англиялик футболчига "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари қизиқаётгани маълум бўлганди. Эслатиб ўтамиз, Филлипс “Манчестер Юнайтед” таклифини рад этганди.
25 ёшли Рафинья аллақачон "Барселона" билан музокараларни бошлаб юборга. Каталония клуби бразилиялик учун 40 миллион евродан кўп бўлмаган пул тўлашга тайёр.