Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистоннинг барча ёшдаги терма жамоаларига ягона футбол фалсафасини сингдириш таклифи берилди

Баҳо:
+ | -

ЎФА раҳбарияти терма жамоаларнинг мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва кейинги мусобақага тайёргарлик режалари билан танишди. Йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийлар ўз ишига замонавий, режали ва бугунги кун жаҳон футболидаги талабларга мос равишда ёндашиши зарурлиги таъкидланди. Тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиш, мураббийлар штабида эса доимий равишда таҳлилчилар, селекционерлар ва тўлиқ тиббий таркиб бўлиши талаб қилинди.

Турли ёш тоифасидаги 17 та терма жамоаларимизнинг барчасига ягона футбол фалсафасини сингдириш, футбол менталитетидан келиб чиқиб асосий йўналишларни белгилаш масаласи ўртага ташланди. Бу борада мураббийлар кенгашининг тажрибали вакиллари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди.

“Ўтказилган учрашувлар, бўлажак рақиблар, ҳар бир футболчининг хатти-ҳаракатлари синчковлик билан ўрганиб чиқилиши ва таҳлил этилиши зарур. Дунё футболи билан ҳамнафас бўлиш, таҳлилий ва танқидий ёндашиб, ўз устида ишлаган ҳолда натижаларни яхшилаб бориш ҳар бир мураббийнинг вазифаси”, — деди Равшан Эрматов.

Йиғилишда, шунингдек, болалар-ўсмирлар ва аёллар футболини ривожлантириш, селекция жараёнини янада кучайтириш, турнирларга футболчиларни нафақат жисмонан, балки кучли техник-тактик тайёрлаб бориш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA турниридаги иштироки ижобий баҳоланди. Ўз навбатида, ўсмирлар терма жамоаларига ўйинчилар етиштириб беришда алоҳида тизим йўлга қўйиш, бу борада академияларнинг фаолиятидаги узвий занжирни мустаҳкамлаш, мураббийларни хорижда малака оширишларини ташкил юзасидан таклифлар билдирилди.

Мутахассислар томонидан олдинда турган мусобақаларга тизимли тайёргарлик кўриш режаси ишлаб чиқилиб, барча ёш тоифасидаги жамоалар учун татбиқ этиш вазифаси қўйилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:21, 26.05.2022.
Ўқилди: 1990 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик