«Барселона» вингери Сержиньо Дест фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Fichajes.
Манбага кўра, 21 ёшли америкалик «Лидс»га ўтиши мумкин. 2021/22 йилги мавсумда жамоа сўнгги 38-турда «Брентфорд»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Премьер-лигада қолишни уддалади.
Дест ўтган мавсумда «Барселона» сафида барча турнирларда 31 ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У Каталония клубига 2020 йилнинг кузида келиб қўшилган эди.













