"Интер" ҳужумчиси Иван Перишич АПЛга кўчиб ўтиш учун шартномани узайтиришдан бош тортиши мумкин. "Тоттенхэм" 33 ёшли хорватни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Журналист-инсайдер Маттео Моретто берган хабарга кўра, "шпорлар" бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи Перишични ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Хорватнинг "неррадзуррилар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнигача мўлжалланган, шу боис у ёзда жамоани текинга тарк этиши мумкин.
2021/22 йилги мавсумда Перишич 48 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.













