"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"нинг 18 ёшли ҳужумчиси Дейн Скарлетт борасида расмий сўров юборгани борасида маълум пайдо бўлди.
Manchester Evening News нашри хабарига кўра, ўтган ой Скарлетт ҳақидаги сўровни "Манчестер Юнайтед"нинг музокаралар бўйича директори лавозимидан кетган Мэтт Жудж амалга оширган.
Жудж шартномаси тугашига бир ой қолган инглиз футболчисини "Тоттенхэм"да қолиши ҳақида маълумот олганди ва якунда футболчининг қарори шундай бўлди.
“Қизил иблислар”нинг қизиқишини рад этган Скарлетт “шпорлар” билан бир кун аввал 2026 йилгача янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Бундан ташқари, Дейн 2021 йилнинг август ойидаги дебютидан бери асосий таркибда олтита ўйинда майдонга тушди.