Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Месси “ПСЖ”да ҳам энг зўр эмас! Франция чемпионатининг асосий қаҳрамонлари билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

23 ёшли франциялик футболчи гол уриш бўйича фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказди. Тўпурарлар пойгасида фақат монаколик Виссам Бен-Йеддер феноменал Мбаппега рақобат ўтказа олди. У 37 учрашувда 25 та гол урган. “Гол+пас” номинациясида Килианга тенг келадигани топилмади: энг яқин таъқибчидан 15 очко устунлик. Ҳатто ассистентлар баҳсида ҳам Мбаппе биринчи бўлиб, жамоадоши Лионель Месси (14) ва Бенжамин Буригони (13) “Ренн”дан ортда қолдирди.

Мбаппе Лига 1'да энг кўп ғалаба голини киритди. Унинг 28 та голидан 13 таси “ПСЖ”га ғалаба келтирди. Қайд этиш жоизки, Килианнинг энг яқин таъқибчиси Людовик Ажорк (“Страсбург”) у 8 та ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди.

Энг муҳим тўпурар: Виссам Бен-Йеддер (“Монако”) – Жамоа голларининг 38,5 фоизини урган.

Энг яхши захира ўйинчиси: Виссам Бен-Йеддер (“Монако”) захирадан майдонга тушиб 6 гол урган.

Мбаппе бошчилик қилмаган биринчи номинация. 31 ёшли ҳужумчи баҳорда тўққиз ўйинлик ғалабали серияни қайд этган “Монако”нинг муваффақиятига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа, князьлик клубининг 65 та голидан 25 таси Бен-Йеддер ҳисобига ёзилди. Қолаверса, Бен-Йеддер захирадан майдонга тушганидан кейин ҳам олти гол уришни уддалади. Уго Экитике (“Реймс”) ва Серу Гирасси (“Ренн”) захирадан майдонга тушганидан сўнг тўрттадан гол уришди.

Энг яхши дарвозабон: Вальтер Бенитес (“Ницца”) – 37 ўйиндан 14 тасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган.

Аргентиналик футболчи 2020/2021 йилги мавсум билан солиштирганда сезиларли ютуқларга эришди. Бу йил Бенитес ўз дарвозасидан 35 та гол ўтказиб юборган олдинги мавсуда эса 53 та. Бироқ, бу Вальтер учун шахсий рекорд эмас: 2018/2019 йилги мавсумда у 16 марта қуруқ ўйин ўтказган.

“Темир одамлар”: Альбан Лафон (“Нант”), Предраг Райкович (“Реймс”), Александр Нюбель (“Монако”), Марко Бизот (“Брест”), Жозе Фонте (“Лилль”) улар барча 38та ўйинда иштирок этган.

Анъанага кўра, бу номинацияда дарвозабонлар энг яхши бўлиб келишган, аммо бу йил "Лилль" ҳимоячиси Жозе Фонте буни ўзгартирди. Фаолияти якунига етиб бораётган португалиялик футболчи майдонда рекорд кўрсаткичга эришди (3420 дақиқа).

Энг ёш ўйинчи: Матис Тель (“Ренн”) - 16 ёш, 3 ой ва 19 кунда майдонга тушган.

Тель Лига 1'да дебютини иккинчи даврада “Брест” билан ўйинда ўтказди. Кейин футболчи яна олти марта майдонга тушди.

Энг ёши катта ўйинчи: Эйджи Кавашима (“Страсбург”) - майдонга охирги марта 38 ёш, 9 ой ва 20 кунлигида тушган.

Агар 2020/2021 йилги мавсумда Кавашима Лига 1'да “Страсбург” учун 24 та ўйин ўтказган бўлса, бу йил атиги битта ўйин ўтказган. Унинг хизматларини мураббий 20-турда “Мец” билан ўйинда талаб қилди: япониялик дарвозабон бешта сейвни амалга оширди ва жамоасига ғалаба келтирди (2:0).

Кавашиманинг шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади, шунинг учун у лиганинг асосий “бобоси” бўлиб қолиши эҳтимоли катта.

Киритилди: 13:15, 27.05.2022.
Ўқилди: 2065 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.