Каталониянинг "Барселона" жамоаси ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Клеман Лангле билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда COPE хабар берди.
Манбанинг қўшимча қилишича, "кўк-анорранглилар" агарда ёзда янги ҳимоячи билан шартнома имзолай олмаса, француз жамоада қолади.
26 ёшли Лангле 2018 йилдан буён каталон клуби сафида ҳаракат қилмоқда.