Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамнинг сўзларига кўра, Карим Бензема “Олтин тўп” учун курашда ўзига деярли ғалабани кафолатлаган.
“Бензема “Олтин тўп”ни қўлга киритишга лойиқ. У Чемпионлар лигаси ғалабасини Ла Лига олтинига қўшди ва бу барча саволларни олиб ташлади. Карим кечаги финалгача энг яхши фаворитлар қаторида эди ва энди у албатта бу совринни қўлга киритишга лойиқ”, - деди Дешам Telefoot нашрига берган интервьюсида.
Карим Бензема "Реал" билан нафақат ғалаба қозонди, балки ажойиб индивидуал ўйини билан ҳам ажралиб турди: 34 ёшли франциялик футболчи барча мусобақаларда 46 ўйинда 44 та гол урди. Айнан у 15 та гол билан Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарига айланди.