Кириш Регистрация

"Барселона" қизиқиш билдираётган футболчи АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Лидс" ҳужумчиси Рафинья "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Бразилиялик футболчи Бруну Фернандеш сабаб "манкунианликлар" сафига ўтишни афзал кўриши мумкин, чунки улар Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасида маълум вақт бирга ўйнашган ва бир-бирлари билан дўстона муносабатларни сақлаб қолишган.

Рафиньянинг "Лидс" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва бразилияликнинг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ, футболчига асосий даъвогар «Барселона» эканлиги маълум қилинганди.

Рафинья ўтган мавсумда ўз клуби сафида 36 та ўйинда майдонга тушди. 25 ёшли бразилиялик футболчи 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани ҳам амалга оширди.

Киритилди: 14:59, 30.05.2022.
Ўқилди: 3202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.