"Барселона" раҳбарлари ёзги трансфер ойнасида "Монако"нинг франциялик ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддерни Каталония жамоасига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
L'Equipe нашри хабарига кўра, 31 ёшли франциялик футболчи ёзда "Монако"ни тарк этиши мумкин. Каталония клуби вакиллари вазиятни фаол кузатиб боришмоқда ва ҳужумчига келишув таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Виссам Бен-Йеддер Франция лигасида 37 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.