“Ренн” ҳимоячиси Найеф Агерд фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. The Guardian хабарига кўра, "Вест Хэм" марокашлик футболчини сотиб олиш борасида дастлабки музокараларни олиб бормоқда.
Манбага кўра, француз клуби 26 ёшли футболчи учун камида 40 миллион евро олмоқчи.
Жорий мавсумда Агерд барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.