Римнинг "Рома" клуби "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Давиде Фраттеси билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди.
Қайд этилишича, римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда ярим ҳимоя позициясини мустаҳкамламоқчи. "Сассуоло" футболчиси эса бу йўлда асосий номзод бўлдиб турибди.
22 ёшли италиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 20 миллион еврога баҳоламоқда.