Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

Роналду учун кейинги манзил қаер бўлади?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг «Олд Траффорд»га афсонавий қайтиши режадагидек кечмади. Ҳа, ҳужумчининг бир ўзи бу мавсумда 24 та гол уришга эришди. Аммо бир жамоага бу етарли эмасди. Ҳар қайси фронт «МЮ» учун катта кураш майдонига айланди. 37 ёшли футболчи мавсум давомида жамоасига катта ёрдам бериб келди. Аммо унинг клубдаги тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қуйида Роналду учун эҳтимолий янги манзиллар ҳақида гап боради.

«ПСЖ»

Ваниҳоят икки буюк футболчининг бир жамоада тўп суришини кўришимиз мумкин. Балки бу мавсумда фантастика реалликка айланиши мумкиндир. Бироқ Франция гиганти бу учун анча тер тўкиши лозим. Роналдунинг трансфери катта пул талаб қилмайди. Аммо «ПСЖ» унга бир дунё маош бериши керак.

«Реал»

Роналду «МЮ»га қайтиб, ҳеч нарсага эришмади – мавсум совринларсиз якунланди. Аммо, агарда афсонавий ҳужумчи «Реал»га қайтса, бундай бўлмаслиги аниқ. Бу мавсумда Анчелотти шогирдлари 2 та совринни расмийлаштирган эди. Роналду Мадридда афсонага айланган. Шу сабаб унинг қайтиши ҳамма учун катта воқелик бўларди. «Реал» варианти у учун энг яхши танлов. Қолаверса, «қироллик клуби» ҳам Мбаппе можаросини тезроқ унутган бўларди.

«Бавария»

Германия гиганти трансферлар оламида тез-тез ақлли харидларга қўл уриб туради. Жамоа олиб келган футболчилар Европа юлдузларига айланмасдан қолмайди. Аммо бу ёзда «Бавария» марказий ҳужумда муаммоларга дуч келади. Чунки Левандовски бошқа манзил томон кетмоқда. Унинг ўринини боса оладиган футболчи эса ҳозирги таркибда мавжуд эмас. Роналду эса бу борада Нагельсманнга кўмакчи бўла олади.

«Ювентус»

Гарчанд уч мавсумни А серияда ўтказган бўлса ҳам, Роналдунинг Туринда якунланмай қолган ишлари бўлиши мумкин. Агар уни якунлашни хоҳласа, яна «Ювентус»га қайтиши мумкин. Роналду ўтган ёз клубдан кетган эди. Балки унинг қайтиши яна «Ювентус»ни шоҳсупага олиб чиқар? Яна ким билади дейсиз...

«Ньюкасл Юнайтед»

Европада рақобатбардош клуб бўлиш учун пул аямаётган жамоа, ўз лойиҳасини катта трансфер орқали бошлаб олмоқчи бўлса, у ҳолда, Роналду бунга жуда ҳам мос номдир. Бизнингча, Роналдунинг хариди ва унинг маоши дунёдаги энг бой клуб учун муаммо бўлмайди. Раҳбарият тез орада жамоани Европа майдонларида кўрмоқчи, буни эса фақатгина катта футболчиларни сотиб олиб, бажариш мумкин.

«Спортинг SP»

Роналду ўзининг интервьюларидан бирида, фаолиятини якунлашидан олдин, ўз ватанига қайтишини айтиб ўтганди. Шу сабаб уни Португалия чемпионатида кўриб қолишимиз ҳам мумкин. 2002 йилда илк бор «Спортинг»да дебют қилган Роналду, яна ўз жонажон жамоаси либосини кийиши, эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳархолда, бир пайтлар унга имкониятни айнан «Спортинг» берган! Футболчи эса буни унутмаслиги керак.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: planetsport.com
Киритилди: 09:03, 01.06.2022.
Ўқилди: 16147 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.