"Лидс" ҳужумчиси Рафиньянинг "Барселона"га трансфери барбод бўлган, дея хабар берди Sky Sports.
Манбага кўра, "Барса" учун энди Рафинья трансфери устувор вазифа эмас.
Каталония клуби футболчининг вакиллари билан алоқага чиқмаяпти. “Лидс”нинг Премьер-лигадаги чиқиб кетмагани трансферни қийинлаштирди. Британияликлар футболчи учун 55 миллион евро сўрашмоқда.
Ҳозирча ҳеч нарса инкор этилмайди, лекин у энди устувор эмас, дея қўшимча қилди манба.