"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Френки де Йонг бўйича "Барселона" билан тўғридан-тўғри музокараларга киришди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, Каталония клуби нидерландиялик футболчи учун 85 миллион евро сўрамоқда.
"Манчестер Юнайтед" музокаралар давомида трансфер суммасини камайтиришни кутмоқда. Де Йонгнинг ўзи ҳамон "Барселона"да қолишга умид қилмоқда, аммо инглиз клуби молиявий муаммоларни ҳал қилиши керак бўлган каталонияликларга босим ўтказишни режалаштирмоқда.