Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ЕЧЛнинг фантастик футболчилари (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Мавсум давомида Европа Чемпионлар лигаси турнири биз мухлисларга бир-биридан қизиқ ва муросасиз баҳсларни тақдим этди. Ҳеч бир мухлис бу ўйинларни кўра туриб, зерикиб қолдим дея олмаса керак. Хусусан, "Реал"нинг совуққонлик билан қайд этган натижалари, "Вильярреал"нинг эртаги, "Манчестер Сити"нинг ушалмай қолган орзуси-ю, "ПСЖ"нинг кўмилган умидлари: буларни бари бир мавсумда, 2021-2022 йилда юз берди. Қуйида мавсумнинг энг кўзга кўринган номлари келтирилиб ўтилади.

10. Пау Торрес

Айтиш мумкинки, Торрес ўтган йили янги клубга ўтишдан бош тортиб тўғри қилган. Чунки у ўзининг севимли жамоаси билан ЕЧЛда зафарли юришларни амалга оширди. "Вильярреал" ярим финалгача бўлган вақт давомида биз мухлисларга кўплаб юлдузларни кашф этишга ёрдам берди. Аммо улар ичида энг ёрқини Пау Торрес бўлди.

9. Роберт Левандовски

"Бавария" бу мавсумда камида финални кўзлагани аниқ. Аммо мақсадига ета олмади. Шунга қарамай, жамоа ҳужумчиси Левандовскининг порлаши давом этди. Польша терма жамоаси аъзоси ЕЧЛнинг 10 та ўйинида жами 13 та гол уришга эришди.

8. Дарвин Нуньес

Нуньес 2020 йилда "Альмерия"дан олиб келинган эди. Орадан бир йил ўтиб, уругвайлик ҳужумчи нималарга қодир эканини кўрсатиб қўя олди. Нуньеснинг жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Бавария" ҳамда "Барселона" билан бир қатордан жой олганди. Аммо плей-оффгача етиб кела олди. Бу юриш нимчорак финалда "Аякс" томонидан тўхтатилган эди.

7. Кевин Де Брюйне

"Манчестер Сити"нинг Европани забт этиш режаси бу сафар ҳам муваффақиятли чиқмади. Бироқ бу нарса Де Брюйненинг айби эмасди. У жамоасига қўлимда келганча кўмак берди. Хусусан, "Атлетико" ҳамда "Реал" билан ўйинларда голлар уришга эришди. Аммо бу етарли бўлмади.

6. Себастьян Аллер

Аллерни ЕЧЛнинг энг яхши 10 та футболчиси рўйхатидан жой олмаслиги адолатдан бўлмасди. Ивуарлик ҳужумчи мавсумни 8 та ўйинда 11 та гол билан якунлади. "Аякс" эса уни сотиб олганидан ҳеч қачон афсус чекмаслиги керак ва чекмайди ҳам. Қайтага, Аллерга қизиқувчилар сони кўплиги сабаб, уни йўқотиш эҳтимоли ҳам ортиб бормоқда.

5. Муҳаммад Салоҳ

Мавсум Миср терма жамоаси аъзоси учун омадсиз якунланди деб ўйларсиз. Ҳа, осон бўлмади. Лекин олдинда кўп нарса кутиб турибди. "Ливерпуль" эса Париждаги финалгача Салоҳга қаттиқ суяниб келди. Ҳужумчи ЕЧЛдаги мавсумни 8 та гол билан тугатганди.

4. Люка Модрич

"Реал"нинг омади келди дейишга шошилмаслик керак. Жамоа фақат омадга суяна олмасди. Унда бир-биридан кучли ва тажрибали вакиллар борлигини ҳам назардан четда қолдира олмаймиз. Модрич эса мавсумнинг қаҳрамонларидан бири. 36 ёшли плеймейкер 90 дақиқа учун қийнала бошлагандир. Аммо у жамоасига керак бўлган пайтларда ўз ёрдамини таклиф эта олади.

3. Винисиус Жуниор

Вини 21 ёшда бўлишига қарамай, худди "Реал"да 21 йилдан бери ўйнаб келаётганга ўхшайди. Европа ҳавосига мослашиб олган бразилиялик, бу мавсумни ёдириб ташлай олди. Бунинг чўққиси эса "Ливерпуль"га қарши финалда кўринган эди.

2. Куртуа

Винисиус рақиб дарвозасига гол уриш билан банд бўлган бир пайтда, майдоннинг бошқа якунида Куртуа тўпни ўз дарвозасига кирмаслиги учун қаттиқ ҳаракат қиларди. Бельгияликнинг Париждаги қаҳрамонлиги, уни рўйхатимизнинг энг олди ўринлардан жой олишига ёрдам беради. Ҳақиқатдан ҳам Куртуа феномен эди.

1. Карим Бензема

2021-2022 йилги ЕЧЛ мавсуми Карим Бенземага тегишли бўлди. Фахрий ҳужумчи ўзини "Реал" юлдузи, жамоа умиди ҳамда жаҳоннинг энг зўри сифатида яна бир бор намойиш қилди. Қисқаси, унга "Олтин тўп"ни бериш керак. Агарда уни яна Месси олиб қўймаса (ўтган мавсумдаги Левандовски билан боғлиқ воқеани эсланг)...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 22:32, 02.06.2022.
Ўқилди: 2243 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.