"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане жамоани тарк этишга яқин эканлигини тасдиқлади.
"Сенегалликларнинг 60-70 фоизи "Ливерпул"дан кетишимни хоҳлаяпти. Мен улар хоҳлаган нарсани қиламан. Тез орада ҳамма нарсани билиб оласиз ”, - дейди журналист Фабрицио Романо Маненинг агенти Мансур Лумага таяниб.
Аввалроқ Манега "Бавария"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мюнхенликлар 30 ёшли сенегаллик футболчига йилига 20 миллион евро тўлашга тайёр.
Мане ўтган мавсумда "Ливерпуль" сафида 50 та ўйинда 23 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Ҳужумчининг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.