Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

Дани Алвешнинг энг яхши "ўн дўсти". Улар кимлар эди?

Баҳо:
+ | -

Клуб миқёсида "Барселона", "Ювентус" ҳамда "ПСЖ" сингари номдор жамоалар сафида тўп сурган Дани Алвеш, фаолиятини кўплаб машҳурлар билан бирга ўтказди. Боз устига, футболчининг ўзи ҳам жаҳоннинг энг кўп чемпиони бўлган Бразилия термасида ҳаракат қилади. Бугун биз у билан бирга бир жамоада бўлган футболчиларнинг энг яхши ўнталиги ҳақида маълумот берамиз.

Дарвозабон – Жанлуижи Буффон

Буффон барча даврларнинг энг яхши дарвозабони сифатида кўп бор эътироф этилади. Алвеш эса у билан фақат бир мавсум бир жамоада ўйнаган. Аммо ўша йил "Жувентус" учун ажойиб ўтганди. Жамоа лига ҳамда кубокда ғолиб бўлган, ЕЧЛда эса финалга қадар бора олган.

Чап қанот ҳимоячиси – Жорди Алба

Алба ҳозирга қадар дунёдаги энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири бўлиб келмоқда. У бутун умрини "Барселона" учун бағишлади ва ҳозир ҳам жамоа билан бирга.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Дани Алвеш

Биз Алвешнинг ўзини бу жамоага киритмай қўя олмаймиз. Шундай эмасми? Қолаверса, сўнгги 20 йил ичида ундан кўра яхшироқ даражада ўйнаб келаётган футболчини топиш қийин.

Марказий ҳимоячи – Карлес Пуйоль

"Барселона"нинг гуллаб-яшнаган даври айнан мана шу инсон номи билан боғлиқ. Пуйоль жамоанинг тарихдаги энг яхши сардорларидан бири сифатида эсланади. У Алвеш билан бирга катта ютуқларга эришганди.

Марказий ҳимоячи –Жоржо Кьеллини

Алвеш Кьеллини билан ҳам фақат бир йил бирга бўлган. Аммо ушбу жуфтлик "Ювентус" мудофаасида энг ишончли футболчилар эди. Шубҳасиз, ажойиб бирлик!

Ярим ҳимоячи – Кака

Алвеш ва Кака Бразилия терма жамоасида ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Кака "Олтин тўп" соҳиби бўлган. У ўз вақтида дунёнинг етакчи ярим ҳимоячиси эди.

Ярим ҳимоячи – Андреас Иньеста

Пеп Гвардиоланинг "Барселона"си айнан мана шу футболчи асосида шаклланганди. Иньеста 21-асрдаги энг зўр футболчилар қаторида бўлади. У аллақачон "Барселона" тимсолига айланиб улгурган.

Ярим ҳимоячи – Хави

Хави "Барселона"да ҳамда Испания терма жамоаси билан ҳамма совринларни қўлга киритган. ЕЧЛ, Ла-лига, Жаҳон ва Европа чемпионлиги, шулар жумласидандир. "Барса" афсонаси айни дамда ўз севган жамоасида Алвешга мураббийлик қилмоқда.

Ўнг қанотда – Лионель Месси

Алвешнинг энг катта номга эга собиқ жамоадоши айнан Мессидир. У Мессига 43 та голда тўғридан-тўғри ёрдам берган. Айтиш мумкинки, Месси унга катта ҳурмат билан қарайди.

Чап қанот – Роналдиньо

Бразилиялик футболчи Алвеш билан асосан терма жамоа миқёсида бирга ҳаракат қилганди. "Барселона"да эса Роналдиньо кетган йили, Алвеш олиб келинган. Роналдиньо 2004-2006 йиллар оралиғида дунёнинг энг зўри эди. Алвеш жамоадошлари ичида ҳам у танҳодир.

Ҳужумчи – Луис Суарес

Тўпурар машина Голландия, Англия ҳамда Испанияда катта ютуқларга эришганди. Аммо Суареснинг энг пикка чиққан нуқтаси Дани Алвеш билан "Барселона"даги пайти бўлган. Ўшанда у 2015-16 йилги мавсумни 59 та гол билан якунлайди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 08:38, 04.06.2022.
Ўқилди: 3538 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.