Карлос Тевес фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
“Фаолиятимни якунладим, буни тасдиқлайман. Менга кўплаб жамоалардан таклифлар бўлганди, лекин футболчи сифатида мен аллақачон қўлимдан келган барчасини қилдим”, - деди 38 ёшли футболчи.
Собиқ ҳужумчи фаолиятини якунлаш қарорига отасининг ўлими таъсир қилганини таъкидлади.
“Биринчи рақамли мухлисимни йўқотдим ва шу сабаб бошқа ўйнашни хоҳламадим”, - деди Тевес.
Фаолияти давомида Тевес “Бока Хуниорс”, “Коринтианс”, “Вест Хэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ювентус” ва “Шанхай Шенхуа” клубларида тўп тепган.