Кириш Регистрация

Ўтган мавсумдаги «Ювентус»нинг фантастик футболчилари кимлар эди?

Баҳо:
+ | -

Мана икки йилдирки, «Ювентус» номли клуб Италия чемпионлиги учун кураша олмаяпти. Ҳозирчалик туринликларнинг миссияси ЕЧЛ йўлланмаси бўлиб қолмоқда. Милан шаҳрининг икки жамоаси билан курашда имкониятни бой бераётган «кекса синьора», ёзда бир қанча харидлар орқали таркибни кучайтирмоқчи. Бу билан эса яна чемпионлик борасида гегемонлик ўрнатиш ниятида. Қуйида «Ювентус» 2021-2022 йилни қандай ўтказганига назар ташлаймиз.

Мавсум ўйинчиси – Хуан Куадрадо

Умуман олганда, бу мавсумдан кейин жамоа таркибидаги камдан-кам футболчи ўз бошини баланд кўтариб гапира олади. Куадрадо ўша камёб футболчилар ичидан жой олган. Колумбиялик ҳимоячи кучли барқарорлик намойиш этди ҳамда Аллегри жамоасининг энг фойдали футболчиларидан бири бўлди. Клубнинг қайд этган натижаси умумий ҳолатда яхши бўлмасада, Куадрадонинг ўзи ёмонлар ичида энг яхши эди.

Мавсум голи – Куадрадо («Женоа»га қарши)

Бурчакдан тўғри дарвоза томон йўлланган тўп, ўз манзилини топиб боради. Тасаввур қилган бўлсангиз, албатта бу голнинг чиройини ҳам ҳис қила оласиз. Куадрадонинг узатган тўпи айланма йўналиш олган ҳолда, жарима майдончаси ичидаги ҳаммадан ўтиб кетади. Дарвозабон эса доғда қолганди. Бундай ҳайратомус голларни доим ҳам кўравермайсиз.

Мавсум ўйини – «Сампдория»га қарши (4-1)

Ҳа, А серия «Ювентус»га қайғу олиб келгандир. Бироқ кубок баҳсларида ёрқин натижалар бўлиб турди. Шулардан бири «Самдория» билан ўйинда юз беради. Чорак финал босқичида ҳар икки томон ҳам тежамкор режимда, аралаш таркиб билан ўйнаган эди. Бироқ «Ювентус» шу ҳолича ҳам рақибдан анча устунлик қилди. 4-1 ҳисобида тугаган баҳсда туринликлар тўп назоратини 63 фоизини олди. Рақиб дарвозаси томон 27 та зарба берди. «Сампдория»да эса бу кўрсаткич 4 та эди.

Мавсум трансфери – Душан Влахович

Жамоанинг қайта қуриш борасидаги илк қадами январь ойидаги трансферлар бозорида қўйилади. «Ювентус» ёш ва талантли марказий ҳужумчини, Влаховични харид қилади. Ҳа, у «Ювентус»да «Фиорентина»дагидек сермаҳсуллик кўрсата олмади. Бироқ ярим мавсум давомида жамоанинг энг яхши учинчи тўпурарига айланганди. Ўйлаймизки, янги мавсумда «Ювентус» ҳайратланарли нимадир ўйлаб топа олса, у ҳам бўлса Влахович орқали амалга оширилади.

Мавсумнинг энг яхши ўсишга эришган футболчиси – Данило

Серқирра футболчи бўлган Данило, ўзининг ёрқин ўйинларини якунига етган мавсумда ҳам кўрсата олди. Асосан чап қанот ҳимоясида ҳаракат қиладиган бразилиялик футболчи, жароҳатлардан азият ҳам чекди. Аммо соғ бўлган пайтларида жамоасига катта ёрдами текканди. Данило келаётган мавсумнинг ҳам юлдузи бўлиши мумкин. Чунки Массимилиано Аллегри уни асосий таркибда ўйнатишда давом этади. Ҳимоячи эса ўз ишининг устасидир.

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 19:00, 05.06.2022.
Ўқилди: 2564 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.