Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-0 Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Виктор Кумиков: "Афсуски, бизга гол етишмади"

Баҳо:
+ | -

"Янгиер" - "Андижон" (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин хусусида нима дея оласиз?
— Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Имкониятларни ҳам яратдик, фақат гол етишмади. "Янгиер" кучли бешликка киришга ҳаракат қиляпти. Шу сабабли улар билан ўйнаш қийин кечди. Ҳозир бу жамоа юқорига интиляпти. Янги мураббий жамоани ўзгартирди. Охирги 6 ўйинни олсак, улар 2-ўринда боришяпти. Афсуски, гол ура олмадик. Аслида ўйинни режа бўйича ўтказдик. Хатолар ҳам бўлди. Имкониятларни яратдик, охирги зарбани беришда аниқлик етишмади. Гол ура олмаганимиз ёмон бўлди.

— Бунгача асосан қанот ҳимоясида ўйнаётган Абдураҳмон Комилов бугун олдинроқда ўйнади. Нима учун позицияси ўзгарди?
— Комилов ҳимоячи эмас, ярим ҳимоячи. Бу унинг позицияси. Шунчаки, футболчини орқада ўйнатиб келаётгандик.

— Шаҳбоз Эркинов асосий таркибдан жой олмади ва захирадан майдонга туширдингиз. Нега?
— Шаҳбоз охирги 10 кун жароҳат сабаб машғулотларда қатнашмаганди. Шунинг учун захирада қолдирдик.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:14, 05.06.2022.
Ўқилди: 1485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик