Нидерландиялик ярим ҳимоячи Донни ван де Бек "Эвертон"даги ижара муддати тугаганидан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қайтади, деб ёзади журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг ван де Бекни топ футболчи деб ҳисобламоқда.
Шу муносабат билан мураббий инглиз клуби раҳбариятини футболчига умид қилаётганига ишонтирди.
25 ёшли ван де Бек ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Эвертон" таркибида 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.