Украина терма жамоаси футболчиси Александр Зинченко ЖЧ-2022 саралашининг сўнгги плей-оффида ўз жамоасининг мағлубияти ҳақида гапирди. Украиналиклар Уэльс терма жамоасига мағлуб бўлишди (0:1).
Андрей Ярмоленко автогол муаллифига айланди.
“Афсуски, Украина термаси ЖЧ-2022 саралашининг сўнгги ўйинида Уэльсга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва жаҳон чемпионатига чиқмайди. Мен сизлар билан фахрланаман. Асосий ғалабалар ҳали олдинда”, — деб ёзди Зинченко.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионатининг финал босқичи 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.