Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Қарши U23 Осиё кубоги ўйинларига қандай тайёргарлик кўрди?

Баҳо:
+ | -

1 июнь куни Тошкент ва Қарши шаҳарларида узоқ кутилган U-23 тоифасидаги Осиё кубогига старт берилди.

Махсус мухбиримиз шу муносабат билан ЎФА Ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими раҳбари Бахтиёр Шириновни суҳбатга чорлаб, турнирга тайёргарлик даражаси қандайлигига қизиққанди.

- Мамлакатимиз яна бир йирик ва нуфузли халқаро турнирни қабул қилишга шай. Чемпионатга тайёргарлик бўйича нималарни қўшимча қила оласиз?

- Аввало, айтиш керак, U-23 белгиси остидаги Осиё кубоги юртимизда биринчи марта меҳмон бўлади. Шунга яраша, «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив» ва Қаршидаги «Марказий» стадионларида кенг қамровли ишлар олиб борилди. Ҳозирда 19 июнгача давом этадиган турнирга тайёргарлик ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди. ОФК делегацияси ва меҳмон жамоалар учун муносиб шарт-шароитлар яратилди.

- «В» гуруҳи ўйинлари учун Қарши шаҳри танланди. Бу борада қандай фикр­дасиз?

- Бу - сўнгги йиллар Қаш­қадарё футболида амалга оширилган режали ишлар самараси. Хусусан, вилоят марказида футболга муносабат тамомила ўзгача. Биргина «Насаф»нинг равон йўлга тушиб олганини мисол сифатида келтириш мумкин. Инфратузилма зўр: барча қулайликларни ўз ичига олган стадион, клуб базаси, махсус футбол мактаби, U-21 жамоаси ихтиёрига берилган қароргоҳ... Айтиш керак, вилоят ҳокимлиги, ҳудудий ФА, яна «Шўртангазкимё» мажмуаси каби ўнлаб ҳомий ташкилотлар мусобақани юқори савияда қабул қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатди. «Марказий» аренаси тўлиқ таъмирланди, валюталар алмаштириш учун банкоматлар ўрнатилди, ободонлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Асосийси, чипталар баҳоси мухлислар учун оптимал даражада белгиланди. Улар 1та чипта билан 2та ўйин кўриш имкониятига эгалар. Мухлислар чиптани интернет орқали ҳам харид қилишлари мумкин. Бундан ташқари, шаҳардаги «Афросиёб», «Грант Сарбон», «Султон» ва «Ҳисор» меҳмонхоналари иштирокчиларга сифатли хизмат кўрсатишга шай. 

Дарвоқе, Қарши «В» квартетидаги 5та ўйиндан ташқари, 7 июнь кунига белгиланган Ўзбекистон - Эрон қарама-қаршилиги («А» гуруҳи)га ҳам ўз бағрини очади. Эътиборли томони, Қарши шаҳрига ишониб топширилган барча ўйинлар 1та стадионда ўтказилади. Машғулотлар учун эса қўшимча 2та арена бор - «Геолог» ва «Меҳнатчи».

- Мезбон - Ўзбекистон термасининг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, олимпиячиларимиздан умидимиз катта. Тўғри, бу сафарги турнир Олимпиада эшикларини очмайди. Шундай бўлсада, бўлажак ўйинлар ёш иқтидорлар учун жиддий имтиҳон вазифасини ўташи тайин. Умуман, қитъа миқёсидаги иккинчи даражали турнирнинг Ўзбекистонга топширилгани ОФК, қолаверса, ФИФА томонидан ўзбек футболининг яна бир бор эътироф этилиши демакдир.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

“ИнтерФУТБОЛ” газетасининг 31 май кунги сешанба сонидан олинди.

Киритилди: 10:15, 06.06.2022.
Ўқилди: 3764 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4023]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3946]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3398]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3353]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3124]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2352]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2144]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2124]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1979]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик