Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Мессимания". Уйғонаётган қирол!

Баҳо:
+ | -

Баҳорда мухлислар Бенземанинг "ПСЖ" ва "Челси" билан ўйинлардаги кўрсатган ютуқларидан сўнг хет-триклар сонини санашди. Бугунги кунга қадар “Олтин тўп” учун асосий даъвогар роппа-роса ўнта ўйинда учтадан гол урган, Карим покер ва пента-трикни фақат “тушида” қайд этган.

Бензема "Реал Мадрид"да 13 мавсум ўтказган энг яхши ҳужумчи, футбол тарихидаги энг яхши француз (425 гол), аммо Месси ва Роналду билан солиштирганда ҳали у қирол эмаслиги маълум бўлади. Криштиануда 60 та хет-трик бор, бу жаҳон рекордидир, Лионель якшанба оқшомида 56-марта бир ўйинда учта гол урди. Иккиси ҳам даҳо ва ҳақиқий қирол.

Европа терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида Месси ўйин дебютида ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим охирида дубль, иккинчи бўлим бошида хет-трик қайд этди. 71-дақиқада Лео покер муаллифига айланди, беш дақиқадан сўнг эса фаолиятидаги иккинчи пента-трикни амалга оширди. Бир ўйинда тўртта гол, еттита "Олтин тўп" соҳиби саккизинчи мартапокерини ҳам нишонлади. Шу сабабли Леонинг ўша 8 та ўйинини эслаб ўтамиз.

1.“Барселона” 4:1 “Арсенал” (Чемпионлар лигаси 2009/10, чорак финал) = 4 гол

Месси биринчи марта Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасидаги ўйинда учтадан кўп гол урди. Лондонда бўлиб ўтган биринчи чорак финалда “Барселона” ҳужумда Лео билан жуфтлик ҳосил қилган, Златан Ибраҳимовичнинг дублидан сўнг 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бу устунликни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Арсен Венгер шогирдлари якунда иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Жавоб ўйинида Гвардиола Златансиз таркиб тузди, Терри Анри захирада қолди - ҳаммаси Лео ўзини имкон қадар қулай ҳис қилиши учун. Ўйин дебютида "Барса" Бенднерни бўш қолдирди. Даниялик вазиятдан фойдаланди. Аммо "Арсенал" ҳурсандчилик 3 дақиқача бўлди: биринчи бўлим охирида Лео хет-трик қайд этди ва 88-дақиқада ҳисобни 4:1 кўринишига олиб келди.

2. "Барселона" - "Валенсия" - 5:1 (Испания чемпионати 2011/12) = 4 гол

2011/12 йилги мавсумда Месси 75 та гол урди, бу унинг фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсум, шунинг учун 2012 йил бошида биз бирданига учта супер голли ўйинни учратамиз. Улардан биринчиси “Валенсия”нинг “Камп Ноу”даги мағлубиятидир. Аргентиналик футболчининг фаолиятидаги биринчи ва иккинчи покер ўйинлари сценарийлари кўп жиҳатдан ўхшаш: бу ерда ҳам рақиб тезда ҳисобни очди (Пабло Пиатти 8-дақиқадаёқ Виктор Валдесни “доғда қолдирди”), Месси эса голли узатма билан жавоб қайтарди. Кейин эса “Мессимания” бошланди. Лео ўйинда 4 та гол киритди. Ягона фарқ шундаки, “Арсенал” дарвозасини фақатгина Месси ишғол қилганди. Бу ўйинда эса Леонинг жамоадошлари ҳам битта гол урган.  

3. "Барселона" - "Байер" - 7:1 (Чемпионлар лигаси 2011/12, 1/8 финал) = 5 гол

"Байер" Чемпионлар лигаси плей-оффининг биринчи босқичида "Барселона"га муносиб қаршилик кўрсата олмади ва умумий 2:10 ҳисобида мағлуб бўлди. Месси “Камп Ноу”да  “доричилар”ни аяб ўтирмаганди. Ўйинда Месси 5 та Тельо эса 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этганди.

4. “Барселона” 4:0 “Эспаньол” (Испания 2011/12) = 4 гол

Месси февралда “Валенсия”ни жазолади, “Байер” март ойи бошида мағлуб бўлди, 5 майда эса аргентиналик футболчи уч ой ичида учинчи супер-голли ўйинни ўтказди. Каталония клублари учун барча имкониятлар тенгсизлиги билан бу минтақадаги асосий дерби эди. "Барселона"нинг "Эспаньол" устидан ишончли ғалабаси ажабланарли эмас эди, лекин Лионелнинг покери принсипиал қарама-қаршилик тарихида сезиларли таъсирга айланди. Дарвоқе, Мессининг “ПСЖ”даги амалдаги устози Маурисио Почеттино ўша пайтлар “Эспаньол”ни бошқарган.

5. "Барселона" - "Осасуна" - 5:1 (Испания чемпионати 2012/13) = 4 гол

Мессининг гол уришдаги муҳим жиҳати: аргентиналик футболчининг "Барселона" учун 4+ гол урган барча ўйинлари "Камп Ноу"да бўлган. 2013 йилнинг январ ойида “Осасуна” яхши қаршилик кўрсатадиганлек кўринган эди. Мендилибар жамоаси ҳатто Мессининг биринчи голига  жавоб қайтаришган. Бироқ иккинчи 30 дақиқақаликда Леонинг покери ва Педрининг голи эвазига ўйин 1:1дан, 5:1 га айланганди.

6. Барселона 6:1 Эйбар (Испания 2017/18) = 4 гол

7. “Барселона” 5:0 Эйбар (Испания 2020/21) = 4 гол

Месси ПСЖнинг бўлажак мураббийлари (Унаи Эмери ва Маурисио Почеттино) бошчилигидаги жамоаларга қарши иккита ўйинда покер қайт этган, бироқ у учун Хосе Луис Мендилибар энг ёқимли рақиб. Лео сўнгги 10 йил ичида ушбу мураббийнинг жамоаларига қарши ўтказган учта ўйинда покер қайд этган. Ҳаммаси 2013 йил бошида “Осасуна”дан учралган мағлубият билан бошланди ва “Камп Ноу”да икки марта Мессидан тўртта гол ўтказиб юборган мағрур “Эйбар” билан тугади. Бу клубга қарши ўйинларда Лионель умуман абсурд статистикага эга: 11 ўйиндан сўнг 20 та гол ва 6 та голли узатма.

8. Аргентина - Эстония - 5:0 (ўртоқлик учрашуви) = 5 гол

Месси “Осасуна” билан ўйинда покер, “Осасуна” стадионида эса Аргентина терма жамоаси учун ўйинда пента-трикка эришди. Уемблидаги Финалиссимада ғалаба қозонганидан сўнг, Албиселесте Европа турнесини Памплонада эстонияликларга қарши ўртоқлик учрашуви билан якунлади.

Эстония терма жамоаси дарвозасига киритилган бешта гол Мессини терма жамоалар тўпурарлари орасида тўртинчи ўринга олиб чиқди ва яқин кунларда баъзи нашрларда Лео “Олтин тўп”ни Бенземанинг қўлидан тортиб олди, деб ҳазиллашиш маъносида постлар чиқарилди.

Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 17:56, 07.06.2022.
Ўқилди: 4692 марта.
Фикрлар: 57 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.