Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Реал» «Манчестер Сити» етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэль Жезус «Реал»га ўтиши мумкин.

Marca’нинг ёзишича, Мадрид клуби трансфер нархи 45—50 миллион евро атрофида бўлган Жезусни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Ҳужумчининг ўйинлари «Реал» раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттига ёқади.

Габриэлга тўланадиган маош ҳам юқори бўлмайди — Англияда у тахминан йилига 7,5 миллион евро маош олади.

Келишувларда ягона тўсиқ фуқаролиги Европа Иттифоқидан бўлмаган футболчилар учун ажратилган квота бўлиши мумкин. Ҳозирда жамоада Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс ва Эдер Милитао ушбу квоталарни эгаллаб турибди. Шу вақтга қадар мадридликлар Винисиус Испания паспортини олади деб умид қилганди, аммо жараён бироз секин кечмоқда. Бу эса Жезус трансферига халақит қилиши мумкин.

25 ёшли Габриэль 2021/22 йилги мавсум «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:06, 07.06.2022.
Ўқилди: 3576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.