Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Марат Бикмаев: «Тошкентга келишга ҳам зўрға вақт топяпман»

Баҳо:
+ | -

Владикавказнинг «Алания» жамоасини Россия премъерлигасига чиқишга муносиб ҳиссасини қўша олган ҳамюртимиз – Марат Бикмаев кутилмаганда клуб томонидан трансферга қўйилганди. Айни пайтда эса у Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан жаҳон чемпионатининг охирги саралаш босқичи ўйинлари учун тайёргарлик кўрмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб «Андижон» матбуот хизмати вакиллари Бикмаев билан боғланди. Футболчи «Андижон» ва у ердаги дўстлари ҳақида ҳам гапириб ўтди.

- Россияда ўйнаётган пайтимда Ўзбекистон чемпионатини доимий равишда кузатиб бордим, дейди Бикмаев. – Шу жумладан «Андижон» жамоасининг ўйинларини ҳам кўриб боряпман. Мен бу шаҳарга жуда кўп борганман. Лекин охирги пайтларда ҳаттоки Тошкентга келишга зўрға вақт топяпман.  «Сибирь» жамоасида ўйнаётган Вагиз Галиулин андижонлик. Бу футболчи билан муносабатимиз жуда ҳам яхши. Қолаверса, машинамни ҳам Андижондан олганман. Бундан ташқари клубда ҳам менинг яқин дўстим Лочин Солиев тўп сурмоқда. Биз у билан Тошкентга бирга таҳсил олганмиз. Шу боис ҳар доим Солиев ва «Андижон»га бефарқ эмасман. Дарвоқе, Владимир Шишеловнинг ҳам келганини эшитганман. Мен бу жамоа ва футболчиларга омад тилайман», дейди футболчи.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 08:39, 25.05.2012.
Ўқилди: 6045 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.