Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда. Ортда қолган май ойида Суперлигада 6 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.
Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар
Миржалол Қосимов (АГМК) – 6 ўйин, 4 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 12:4
Самвел Бабаян (“Навбаҳор”) – 5 ўйин, 4 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 7:3
Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”) – 5 ўйин, 3 ғалаба, 2 мағлубият, тўплар фарқи 12:7
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) – 5 ўйин, 4 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 12:2
Май ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар
Пол Комолафе (“Қизилқум”) – 6 ўйин, 4 гол
Хуршид Ғиёсов (АГМК) – 6 ўйин, 3 гол, 1 ассист
Йован Жокич (“Навбаҳор”) – 5 ўйин, 1 гол, 226 аниқ узатма, 44 та яккакурашда ғолиб
Александр Станисавлевич (“Қизилқум”) – 6 ўйин, 1 гол, 5 ассист
Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”) – 4 ўйин, 3 қуруқ ўйин, 5 сейв
Шоҳруз Норхонов (“Сўғдиёна”) – 5 ўйин, 3 гол, 2 ассист
Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”) – 5 ўйин, 3 қуруқ ўйин, 7 сейв
Оливер Шаркич (“Пахтакор”) – 5 ўйин, 3 гол
Ойбек Бозоров (“Насаф”) – 5 ўйин, 5 гол
Май ойининг энг чиройли голига номзодлар
Жасур Ҳасанов (“Сўғдиёна” – “Металлург” учрашувида киритган голи)
Йован Жокич (“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувида киритган голи)
Хуршидбек Мухторов (“Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувида киритган голи)
Ойбек Бозоров (“Бунёдкор” – “Насаф” учрашувида киритган голи)
Драган Черан (“Локомотив” – “Пахтакор” учрашувида киритган голи
Дамир Темиров (“Металлург” – “Динамо” учрашувида киритган голи)
Сирожиддин Қўзиев (АГМК – “Нефтчи” учрашувида киритган голи)
Шароф Муҳитдинов (“Бунёдкор” – “Насаф” учрашувида киритган голи)
Драган Черан (“Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувида киритган голи)
Ойбек Бозоров (“Насаф” – “Қизилқум” учрашувида киритган голи)
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Coca-Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Coca-Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади.
Шунингдек, бу йилдан эътиборан ЎзПФЛ ушбу овоз бериш жараёнида championat.asia, sports.uz, tribuna.uz, stadion.uz нашрлари ҳамда Coca-Cola Суперлигаси расмий бродкастери ҳисобланган SPORT TV дан ҳам овозлар олади.
Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса бош мураббийлар, жамоа сардорлари ҳамда спорт нашрлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.