Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Сержи Роберто «Барселона»да қолиш учун маошининг икки ярим баравар камайтирилишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Сержи Роберто «Барселона»да қоладиган бўлди. Клуб билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланган 30 ёшли футболчи "Барса" билан бир йиллик шартнома борасида келишувга эришди.

"Кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапортанин тиғиз тақвими туфайли шартномани расмийлаштириш ортга сурилиб келаётганди. Роберто «Камп Ноу»да қолиш учун маошининг кескин камайтирилишига рози бўлди. Испаниялик футболчининг йиллик маоши 12 миллион евро эди (солиқлар чиқариб ташланмасидан аввал), шунингдек яхшигина мукофот пуллари кўзда тутилганди. Янги шартномада Роберто йилига 5 миллион евро ишлаб топади. Албатта, бу суммадан солиқлар чиқариб ташланади. Шунингдек, бонуслар миқдори ҳам камайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Роберто ва «Барселона» анча вақтгача янги шартнома борасида бир тўхтамга кела олишмади. Клуб унинг талабини қаноатлантиришга тайёр эмасди. Музокаралар боши берк кўчага кириб қолганди, аммо футболчининг агентлари клуб раҳбарияти билан музокараларни давом эттиришди. Якунда томонлар тил топиша олишди.

Сержи «Барселона»да қолиш учун бошқа жамоалардан тушган таклифларга рад жавобини берди. Роберто якунланган мавсумда клуб сафида 12та ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:51, 09.06.2022.
Ўқилди: 1480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.