"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андреас Перейра ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Хабарларга кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчига Туркиянинг "Фенербехче" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Тахминий келишув суммаси 7,5 миллион евро бўлиши мумкин. Перейра ўтган мавсумни Бразилиянинг "Фламенго" клубида ижарада ўтказди. У жами 23 та ўйинда 1 гол ва 2 голли узатмани амалга оширди.