Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мирослав Соукуп: «Биз ҳам барча сирларимизни очганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

U23 Осиё кубоги чорак финал баҳслари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ироқ жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп ҳам иштирок этди. Чехиялик мутахассис Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан фикр билдирар экан, эртага жамоасини мураккаб учрашув кутаётганини таъкидлади.

“Чорак финалга чиққанимиздан мамнунмиз. Гуруҳ босқичида асосан Қаршида ўйнадик. Тошкентга келиб, кайфиятимиз янада ошди. Боиси шаҳар ҳавоси тоза ва «яшил»лиги анча юқори экан. Эртага бизни мезбонларга қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳам инобатга олиш керак. Чамаси 30 минг мухлис қуршовида ўйнашимизни тахмин қиляпман. Шундай бўлса ҳам, эртага ярим финалга йўл олиб, Ироқ футболига узоқ вақт кутилган ғалабани тақдим қилмоқчимиз”, – деди мураббий.

“Бу биз учун жуда ҳам муҳим синов. Ўзбекистоннинг қандай кучли эканини биламиз. Шунингдек, мураббийим айтганидек, бу жамоага мухлисларнинг қўллаб туриши ҳам катта мотивация бермоқда. Шунга қарамай, эртага биз ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз”, – деди жамоа ўйинчиси Муҳаммад Карим.

– Гуруҳ босқичида сиз амалга оширган ротациялар ҳақида араб ОАВда кўп танқидий мақолалар чоп этилди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
– Ҳа, бу ҳақида мен ҳам ўқидим. Бунинг сабаби оддий. Ўйинга ким тайёр бўлса, рақиб тактикасини инобатга олган ҳолда ўша шогирдларимни баҳсга танлайман. ОАВ вакилларини ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, ўйинга жамоани мен тайёрлайман. Ҳамма ҳам ресторан ва бошқа жойларда ўтириб мураббийлик қилиши мумкин. Лекин масъулият менга юклатилган.

– Ўзбекистоннинг ўйинига қарайдиган бўлсак, улар гуруҳ босқичида ажойиб натижа кўрсатишди. Айниқса, Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этишди. Уларнинг ўйинини қанчалик ўрганмоқдасиз?
– Албатта, мезбонлар кучли жамоа. Аммо биз ҳам барча сирларимизни очганимиз йўқ. Тайёргарлик доирасида Ўзбекистоннинг барча ўйинларини диққат билан кузатиб бордик. Бизда мезбонлар ўйини ҳақида етарли маълумот бор. Уларнинг ҳар биз чизиқларини чуқур таҳлил қиляпмиз. Рақиб ўйинчилари жисмонан кучли, 90 дақиқа бирдек ўйнай олишади, техникаси ҳам кучли. Қатарга 6 та гол уришган экан, бунинг ўзи уларнинг кучини англатмоқда. Мухлисларнинг қўллаши Ўзбекистон жамоасининг яна бир устунлиги ва бу уларни бўлажак баҳсда фаворит мақомига олиб чиқмоқда.

– Жамоангиз таркибида 20-21 ёшли ўйинчилар борлигини таъкидладингиз, лекин Ўзбекистон таркибида ўйнайдиган барча футболчилар худди шу авлод вакиллари ҳисобланади. Бунга қандай изоҳ берасиз?
– Мен ёш ҳақида ўйламайман. Ўйинчиларнинг майдондаги даражаси мен учун аҳамиятлироқ. Шундан келиб чиққан ҳолда рақиб ўйинчиларига жиддий қараймиз. Биздаги мен таъкидлаган ёш авлод кейинги мусобақа учун тажриба йиғмоқда.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:20, 10.06.2022.
Ўқилди: 1798 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.