Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Шўртан” стадиони прожекторлари ёруғлиги 1300 люксга яқинлашди

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг яна бир стадиони шом вақтидан кейин ҳам ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлди. Бунгача “Турон” ва“Бухоро” клублари прожекторлар бўйича талабни тўлиқ бажарган бўлса, эндиликда Ғузорнинг “Шўртан” клуби босқичма-босқич шу йўлда ишлаяпти.

ЎзПФЛ комиссияси 2021 йилнинг 4 март куни Ғузордаги стадион прожекторлари люксини текширувдан ўтказган бўлиб, ўша вақтда ёритиш 400 люксни ташкил қилаётганини баёнлаштирганди. Шундан келиб чиқиб, 2022 йилги мавсум учун смета тасдиқланаётган вақтда “Шўртан” футбол клубига стадион прожекторини яхшилаш бўйича талаб қўйилди.Ўтган вақт давомида клуб раҳбарияти мазкур талаб устидаишлади. Кеча — 9 июнь куни ЎзПФЛ комиссияси прожекторлар люкслари бўйича навбатдаги ўрганишни амалга оширди. Маълум бўлдики, эндиликда стадион ёритиш тизими 1274 люксни ташкил этмоқда. Мазкур рақам янада ўсиши ва ёруғликнинг ёйилиши оптималлашиши учун прожекторларнинг нур етказиб берувчи мачталари қайта созланиши керак бўлади. Шундан кейин ЎзПФЛ навбатдаги ўрганишни амалга оширади.

Ҳозирги ҳолатда “Шўртан” стадионидаги ёритиш тизими Coca-Cola Суперлиганинг Олмалиқ ёки Бекободдаги стадионларидан яхшироқ бўлиб турибди (айни вақтда мазкур икки шаҳар стадионларида ҳам ёритишни 2000 люксга қадар кўтариш устида иш кетяпти). Ўз навбатида “Шўртан” ҳам Суперлигага қайтгунича 2000 люкс чегарасига қадар чиқиш режаларини ишлаб чиқиши керак бўлади.

 

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 21:08, 10.06.2022.
Ўқилди: 1506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.