Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия 2-1 Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

Испан боғлами: "Челси"да тўп сурган Испания терма жамоаси аъзолари ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -

"Челси" сўнгги ўн йилликлар йил ичида кўплаб испан ўйинчиларига макон бўлган. Сауль Нигеснинг ўтган ёзда олиб келиниши, 14 та испаннинг Лондон жамоасидаги имзосини таъминлади.
Бу саноқни Альберт Феррер бошлаб беради. Ушбу ҳимоячи "Барселона" билан кўплаб муваффақиятларга эришгач, "Челси"га келади ва жамоадаги илк испан футболчисига айланади. Хусусан, у "Челси"га қадар, 5 марта Испания чемпиони, 2 маротаба Испания кубоги соҳиби ҳамда Европа чемпионлигини қўлга киритганди. Бу ишларни у 8 йил давомида бажарган эди. "Челси"да эса Феррер 2000 йилда Англия кубогига эга чиқади. Айнан унинг даврида "Челси" илк бора ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлганди.

"Челси" тарихидаги иккинчи испан футболчиси, бу унчалик ҳам машҳур бўлмаган Кике Де Лукас эди. У ўз даврида фақат захира вакили бўлиб қолади.
Навбатдаги футболчи Асьер Дель Орно бўлади. Ҳимоячи "Челси"да катта ролга эга бўлади ва 2006 йилда Англия чемпионлигига эга чиқади. Орно атиги бир мавсум Лондонда бўлиб, 25 та баҳсда асосий футболчи сифатида майдонга тушган.
2011 йилда "Челси" бирданига учта испанияликни харид қилади. Улар бир йил ўтиб, ЕЧЛда зафар қучган эди. Шулардан биринчиси Хуан Мата. У "Валенсия"дан ташриф буюрган. Мата "Челси"да ўта муҳим фигура эди. У ўзининг иккита мавсумида клубнинг мавсум ўйинчиси номига сазовар бўлган. Матанинг Оскар ҳамда Эден Азар билан майдондаги алқоаси ўта кучли ва фойдали эди.

"Челси"нинг кейинги испан футболчиси бу Фернандо Торресдир. "Ливерпуль"да порлаган юлдузни, дарров Роман Абрамович сотиб олишга киришади. 2011 йилнинг январь ойида Торрес 50 миллион фунт эвазига "Челси" либосини кияди. Ҳа, Торрес "Челси"да ҳеч қачон "Ливерпуль"даги даражасига чиқа олмади. Аммо испан ҳужумчиси "Челси"ни ЕЧЛ ғолиби қилишдаги ҳаракатлари мухлислар томонидан унутилмайди. Айнан Торреснинг ягона голи "Барселона"ни мағлуб этилишига, бу эса финалга йўл олишга ёрдам берган.
Орадан кўп ўтмай, 2014 йилда жамоага Сеск Фабрегас олиб келинади. Ҳа, собиқ "Арсенал" ҳамда "Барселона" футболчиси ҳақида кўп гапириш мумкин. У "Челси" ярим ҳимоясида мустаҳкам жойлашиб олди ва муҳим вакилга айланди. Унинг бошқа бир испан футболчиси, Диего Коста билан боғлами ўта кучли эди. Улар биргаликда АПЛда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганди. Фабрегас "Челси" либосида жами 2 марта Англия чемпиони, бир марта Англия кубоги ҳамда лига кубоги соҳибига айланган.

Навбатдаги Испания термасида фаолият юритган футболчи бу Алваро Моратадир. У ҳали ҳам "Selecciòn"нинг муқим аъзосидир. Ҳужумчи "Реал"дан катта пул эвазига трансфер қилинади. Аммо бу кўчиш ўта омадсиз кечган.
Айни дамда "Челси"да тўртта испан футболчи ҳаракат қилмоқда. Улар: Кепа Аррисабалага, Сесар Аспиликуэта, Маркос Алонсо ҳамда Сауль Нигес (кетган). Демак, қуйида барча, ўн тўртта футболчининг рўйхати тақдим этилади:

1. Альберт Феррер
2. Кике Де Лукас
3. Асьер Дель Орно
4. Хуан Мата
5. Фернандо Торрес
6. Ориоль Ромеу
7. Сесар Аспиликуэта
8. Диего Коста
9. Сеск Фабрегас
10. Педро
11. Маркос Алонсо
12. Альваро Мората
13. Кепа Аррисабалага
14. Сауль

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 12:50, 11.06.2022.
Ўқилди: 2024 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.