«Марсель» ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи собиқ жамоадоши Уильям Салибанинг келажаги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
Гендузининг фикрича, ҳимоячи Франция клубига қайтади.
«Ҳозир Салиба «Марсел»да ўзини уйидагидек ҳис қилмоқда. Менинг у кейинги мавсумда сафга қайтишига ишончим комил», - дейди Гендузи.
Олдинроқ «Марсель» франциялик футболчини «канонирлар»дан 10-11 миллион еврога сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.