"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" ҳужумчиси Марко Асенсио учун курашга қўшилди, деб хабар беради Mundo Deportivo.
26 ёшли испаниялик футболчига Англиянинг бошқа бир клуби - "Арсенал" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Асенсионинг тақдири келаси ҳафтада ҳал бўлади. Испаниялик футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Асенсио ўтган мавсумда "Реал Мадрид" сафида 42 ўйинда 12 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













