"Брентфорд" ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен жамоада қолишига ишонмоқда.
BBC Sport хабарига кўра, клуб 30 ёшли футболчи билан яна бир йиллик шартнома имзоламоқчи.
Аввалроқ, данияликка "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Лестер" ва "Эвертон" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Ярим ҳимоячи 2022 йилнинг январидан бери "Брентфорд" сафида тўп тепади, у жорий мавсум жамоада 9 ўйинда 1 та гол ва 3 та голга ассистентлик қилган.