Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Руслан Аҳмедов: «Андижон»ни ўз майдонимизда ютганимиздан кейин ҳам бу жамоа ҳали ўз сўзини айтишини таъкидлагандим»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Хоразм” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов саволларга жавоб қайтарди.

— Биринчи навбатда “Андижон” мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага ҳақли эди. Шунга яраша кўпроқ имкониятларни яратишди. Тўғри, иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Аммо “Андижон”да тажрибали ўйинчилар бор, яхши шаклланган жамоа. Ўз майдонимизда бу клубни мағлубиятга учратганимиздан кейин ҳам “Андижон” ҳали ўз сўзини айтади, деб таъкидлагандим. Суперлигага чиқиш учун “Турон” билан “Андижон” асосий номзодлар деб ўйлаяпман. Тажрибали мураббий ишлаяпти, шаклланган жамоа. Таркибимизда про лигада умуман ўйнамаган 5-6 та футболчилар бор. Тажрибалари етарли бўлмагани эвазига хатога йўл қўйишиб, гол ўтказдик. Бу – футбол.

— “Андижон” сиз кутган ўйинни кўрсатдими ёки...
— Шундай ўйин кутгандик ва шунга яраша тайёрлангандик. Таркибимиз ёшроқ бўлгани боис сафарлардаги учрашувларда тажриба етишмаяпти. Ўз уйимизда эса яхши ўйнаяпмиз. Стратегиямиз бўйича ёшларни аста-секин етиштириб, таркибимизни ёшартирмоқчимиз. Балки кейинчалик жиддий мақсад қўйилиши ҳам мумкин.

— Ўйин бошида жамоангизда ҳимоявий ўйин кўрдик. Ҳисоб қисқарганидан кейин ҳужумга кўпроқ ўтилди...
— Футбол шунақа. Футбол темпи бўйича бошида 15-20 дақиқа давомида мезбонлар босим қилади. Кейин темп тикланади. Бутун дунёда шунақа. Тактикамиз ҳам шундай эди. Кўп ҳужум қиламиз, деган умидимиз ҳам йўқ эди. Саноқли қарши ҳужумларга тайёрланиб тургандик. Улардан биттаси амалга ошди, қолганини ўзинглар ҳам кўрдинглар, амалга ошмади. Кучимиз ҳам етмади. “Андижон” жамоаси таркиб ва жисмоний ҳолат бўйича ҳам бизга нисбатан яхшироқ.

— Сафарда жамоангиз яхши ўйнай олмаётганини айтдингиз. Бу майдон билан боғлиқ эмасми? Чунки ўз уйингларда сунъий майдонда ўйнайсизлар. Яқинда эса табиий майдонга ўтасизлар.
— Тўғри, марказий стадионимиз тайёрланяпти. Балки иккинчи давра арафасида фойдаланишга топширишар. Саволингиз тўғри. Имкон қадар бу ерга келишимиздан олдин 2-3 кун табиий майдонда шуғулландик. Аммо барибир бу етарли эмасди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:12, 13.06.2022.
Ўқилди: 1402 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.