Россиялик ярим ҳимоячи Алексей Миранчук ёзги мавсумда “Аталанта”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда La Gazette Dello Sport хабар бермоқда.
Бергамо клуби ушбу мавсумда хайрлашишга тайёр бўлган 10 нафар футболчи рўйхатини тузди. Миранчукдан ташқари рўйхатда дарвозабонлар Пьерлуиджи Голлини ва Марко Карнезекки, ҳужумчи Сам Ламмерс, ҳимоячилар Маттео Ловато, Ханс Хетебур ва Йоаким Мале, шунингдек, ярим ҳимоячилар Марио Пашалич, Маттео Пессина ва Йосип Иличичлар киритилган.